Винисиус яна жанжалнинг марказида қолди

“Осасуна” мухлислари "Реал"га қарши ўйинда (2:1) Винисиус Жуниор шаънига шармандали қўшиқлар айтишди. Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган ўйинда Осасуна мухлислари ҳаддан ошгани айтилмоқда.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, памплонликларнинг баъзи мухлислари бразилиялик юлдуз "Реал" шаънига уятли сўзлар айтишди. Испан клуби фанатлари футболчига нисбатан ирқчилик оҳангидаги сўзлар ишлатишмади.

"Ўл, Винисиус!" - деб қичқиришди айрим мухлислар.

Ла Лига аллақачон ушбу воқеа бўйича маълумотларни ўрганишни бошлаган. Кейинчалик “Осасуна” расман бундай шармандали қичқириқларга йўл қўйган мухлислар устидан ички текширув бошлаганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, якунда "Реал" “Осасуна”га 1:2 ҳисобида ютқазди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!