Винисиусга Манчестердан харидор чиқмоқда

"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси вақтида ҳужумкор ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Британия матбуотига кўра, манкунианликлар "Боруссия Дортмунд" вингери Жейдон Санчонинг альтернативи сифатида "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи.

"Қизил иблислар" жорий мавсумда Ла Лигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритиб, 2 та голли узатма берган бразилиялик футболчининг иқтидорига юқори баҳо бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!