
Винисиусни Англия гранди олиб кетади
Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Челси” кутилмаганда катта трансферга қўл урадиган бўлди.
“Аристократлар” ўз таркибини “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ёрдамида кучайтиришни мўлжаллаяпти. Лондонликлар бразилиялик футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
“Реал” айни пайтда Винисиус билан янги шартнома тузишга ҳаракат қиляпти. Бироқ ўйинчи талаб қилаётган маош билан клуб ажратадиган маблағ ўртасидаги тавофут бор ва шу боис, томонлар якуний келишувга келиша олмаган.
Агар Винисиус Мадриддан кетишга қарор қилса, “Челси” ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга тайёрлигини билдирди. Улар Винисиусга дунёдаги энг кучли мусобақа ҳисобланган Англия Премьер-лигасида кучини синаб кўришни таклиф қилмоқчи.
“Реал” ҳужумчисида Саудия Арабистони варианти ҳам. Шайхлар анчадан бери 24 ёшли форвардга кўп миллионли шартномалар ваъда қилиб келмоқда.
Фикрлар