Винисиуснинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жорий апрель ойи охиригача сафга қайтади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Унга кўра бразилиялик футболчи "Аякс"га (1:4) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида тўпиғидан олган жароҳатидан фориғ бўлган. Энди у тез орада машғулотларга киришади.

Маълумот учун, 18 ёшли Винисиус жорий мавсум “Реал” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!