Винисиуснинг ваъдаси катта трансферга тўсиқ бўлмоқда

“Реал”нинг асосий ҳужумчиси Винисиус Жуниор агар клуб Килиан Мбаппени трансфер қилса, клубдан кетишини айтмоқда.

Мадридликлар нафақат Мбаппе, балки Эрлинг Холандни ҳам трансфер қилишни режалаштирган. Ҳозирдан Винисиус Жуниорга харидорлар чиқа бошлади.

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бразилиялик ҳужумчи учун 130 миллион фунт тўлашга тайёрлигини билдирди.

Бироқ бу катта трансфернинг амалга ошишига Винисиуснинг ваъдаси тўсқинлик қилмоқда. У отасига агар “Реал”дан кетадиган бўлса, фақат ўзи учун қадрдон бўлган “Фламенго”да ўйнашга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар истеъдодли ҳужумчини 2018 йили айнан “Фламенго”дан трансфер қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!