Винцент Кеймер: "Ўзимни ҳудди қариядек тасаввур қиляпман"

CHERY AUTO

Ҳабарингиз бор, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зи шаҳри "Tata Steel Chess Tournament 2026"га мезбонлик қилмоқда.

Tecno

Винцент Кеймер бешинчи турда ҳиндистонлик гросмейстер Читҳамбарамни мағлубиятга учратганидан сўнг қисқа интервью бериб ўтди.

"Ажойиб ғалабага эришдингиз ва ўйин ҳақида қисқача фикрларингизни билдирсангиз?

- Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўйин бўлди. Биринчи турдаги ғалабадан сўнг 2 та баҳсда жуда ёмон перформанс кўрсатдим. Шу сабабли ғалаба қозонишим жуда муҳим эди. Ўйиннинг старт қисмида анчагина мураккаб ҳолатга тушиб қолдим, лекин якунда нималар содир бўлганини кўрдингиз.

14 ёшли Яғиз Кан Эрдоғмусга қарши баҳсинг ҳақида ҳам тўхталиб ўтсанг, у турнирда иштирок этаётган энг ёш шахматчи бўлиб турибди?

- Ростини айтганда, деярли ҳамма иштирокчилар мендан ёш. Айни дамда мен ўзимни ҳудди қариядек тасаввур қиляпман. Чунки уларнинг ҳаммаси яхши шахматчилар ва буни турнир жадвалига қараб ҳам тушуниб олиш қийин эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!