Виталий Денисов АГМК билан шартнома имзолади

АГМК футбол клуби янги мавсум учун ўз таркибини кучайтириш ишларини олиб бормоқда. Шу мақсадда Миржалол Қосимов жамоасига тажрибали ҳимоячи қўшилди.

36 ёшли Виталий Денисов жорий йилги чемпионатни АГМК клубида ўтказади. Бу борада томонлар келишувга эришишди ва шартнома имзоланди. 

Денисов юртимизга ўтган йилнинг ёзида қайтган бўлиб, ўшанда “Сўғдиёна” клуби билан чемпионат охирига қадар шартнома тузганди. Иккинчи даврада футболчи жиззахликлар сафида 12 та ўйинда майдонга тушди. Қолаверса, ОФК Кубоги ва Ўзбекисктон Кубогидаги ўйинларда ҳам иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!