Виталий Денисов: Энди барча жароҳатларни даволатиш керак
Ads

"Энг муҳими - 3 очко. Йилнинг сўнгги учрашувидаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Биз мураббий кўрсатмаларини амалга оширдик. 

Энди хатолар устида ишлашимиз ва мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрланишимиз керак. Шунингдек юзага келган танаффусда барча жароҳатларни даволаш лозим. Асосийси, яхши ҳордиқ чиқариш ва янги кучлар билан ишга қайтиш", - деди ҳамюртимиз.

Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов Эктор Купер томонидан Туркияда ўтадиган йиғин учун миллий терма жамоага жалб этилмаган эди.