Виталий Денисов:
Ads

Москванинг “Локомотив” клуби етакчиларидан бири ҳисобланган ҳамюртимиз  Виталий Денисов Россия премьер-лигасининг ўтган турида амалдаги чемпион – “Спартак” клуби устидан қозонилган 4:3 ҳисобидаги иродали ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу баҳсда 2та турли ҳил таймлар бўлди. Масалан, тенг ҳолатдаги тайм ҳамда бир футболчи четлатилганидан кейинги тайм. “Спартак”нинг иштиёқини тан олмасдан илож йўқ. Чунки, улар 10 киши бўлиб ҳам олдинга ташланишди.

Футболда четлатиш жамоага ҳар-ҳил таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, қайсидир жамоага бу фойда келтирса, яна кимгадир зарар келтиради”, - дейди Денисов “Наш Футбол” телеканалига берган интервьюсида.