Виталий Денисовнинг сўнгги дақиқадаги голли узатмаси жамоасининг ғалабасини таъминлади (видео)

Кеча Россия Миллий футбол лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган "Томь" жамоаси сафарда "Алания"га қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди.

Денисов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди. Айнан унинг ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада чап қанотдан узатиб берган тўпидан сўнг Пенчиков бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ғалаба келтирди.

Мазкур ғалабадан сўнг томскликлар ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди. "Яшил-оқлар" турнир жадвалидаги 22 клуб орасида 21-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!