Виталий Левченко: "Бугунги натижалар олдиндан башорат қилиш қийинлигини кўрсатмоқда"
Ўзбекистон Суперлигаси 4-турида сафарда "Олимпик" клубига мағлуб бўлган "Нефтчи" клуби бош мураббийи Виталий Левченко мағлубият сабаблари, Туроповнинг йўқлиги, Тошмирзаев ва чемпионат баҳсларида юзага келган ҳолат ҳақида гапирди.
"Қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди дея оламан. Айниқса, иккинчи таймда устунлик қилган эдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда ғалаба қозониш учун нафақат ўз имкониятларингни голга айлантириш, балки, рақиб ҳужумларини бартараф эта олишинг керак. Бугун буларнинг уддасидан чиқа олмадик.
Жамоанинг тайёргарли каби жиҳатлар бор. Ҳар қандай футболчи машғулотларда ёки назорат ўйинларида ўзига юклатилган топшириқларни бажариши керак. Агар буни бажармаса якуний 20 талик рўйхатга киритилмайди. Диёр Туропов ҳақидаги саволга айнан шундай жавоб берган бўлардим.
Тошмирзаев универсал футболчи. Майдоннинг исталган нуқтасида ўйнай олади. Бугун ҳам у майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жамоага универсаллик, тезлик бера олади. Захирамиздан фойдаланмаганимиз сабаби, айрим футболчилар терма жамоалардаги ўйинлардан чарчаган ҳолда келишди. Формаларига кириб олишлари учун вақт керак.
Бугунги натижалар олдиндан башорат қилиш қийинлигини кўрсатмоқда. Чемпионатда жиддий кураш кечяпти. Ҳозир ҳамма жамоаларга очко керак. Ҳамма жамоалар жиддий курашмоқда ва ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади".
Фикрлар