Виталий Левченко: "Динамо"ни кучсиз рақиб деб ўйламайман"

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби “Динамо”ни қабул қилиб 4:1 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди ва турнир жадвалидаги мавқеини янада яхшилашга эришди. “Нефтчи” бош мураббийи Виталий Левченко мазкур ўйин юзасидан Sports.uzга шундай деди:

- Ўйин кескин руҳда ўтди. Иккала жамоага ҳам очко керак эди. Буни 6 очколик ўйин деса ҳам бўлади. Биз учрашувни яхши бошладик. Стандарт вазиятдан кейин гол урдик. Аммо сўнгра ташаббус рақиб жамоага ўтди. Натижада биринчи бўлим охирида ўз имкониятини голга айлантирди. Танаффус пайтида футболчиларга янада яхшироқ ҳаракат қилишни ва тажовузкор ўйнаш зарурлигини айтдик ҳамда иккинчи бўлимда ўйинимизга қўшдик. Футболчилар кўрсатмаларимизни бажаришди, бу мени албатта хурсанд қилди.

“Динамо”ни кучсиз рақиб деб ўйламайман. Уларга қаердадир нимадир етишмаяпти. Бу клубга тажрибали мураббий келди ва унга ўйинни яхшилаш учун вақт керак, - деди Левченко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!