Виталий Левченко "Насаф"ни ютганидан сўнг: "Ички муаммоларимиз бор, шу боис хурсанд эмасман"

Суперлигада 25-тур ўйинлари давом эттирилди. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи навбатда Насаф"ни ва Рўзиқул Бердиевни чемпионлик билан табриклайман. Улар узоқ йиллар давомида бу нарсага етиб келишди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам омад тилайман. Яхши ўйин кўрдик. Уларда бироз эмоция йўқ эканлиги сезилди. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришларига тилакдошман. Бугун биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Бундан жуда ҳам хурсандман. 

- Нега кайфиятингиз йўқ?

- Ички муаммолар бор. Шу боис хурсанд эмасман. 

- "Нефтчи"да ёшлар ёрдамида янги номларни кашф қилиш режангизда бормиди? 

- "Насаф" ўз академиясига эга. У ерда бир неча йиллардан бери тизим ишлаяпти. Уларда ёшлар бор. Бизда акадамия борми? Шароитлар борми? Бизда шу боис ёшлар йўқ. Агар бу масала кўтарилса, уларга шароит яратиб бериш ва ишни йўлга қўя оладиган мутахассислар керак. Бу тизим яхши ишламас экан, U17, U19, U21 жамоаларидан ёшларнинг етишиб чиқиши мураккаблашиб бораверади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!