Виталий Левченко: "Йигитлар характер кўрсатиб ғалабани ушлаб қолишди"
Суперлигада 22-тур баҳслари давом эттирилди. "Нефтчи" сафарда ОКМК клубига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бугун жуда яхши ўйин кўрдик. Динамика, темп ва интенсивлик юқори бўлди. Бир жамоа яхши ҳимояланди, иккинчиси яхши ҳужум уюштирди. Мен ижобий натижа қайд этганимдан хурсандман. Сабаби, аввалги ўйинларда ёқимсиз серия кузатилаётган эди. Бугун йигитлар характер кўрсатиб ғалабани ушлаб қолишди. Бу ердан 3 очко билан қайтаётганимиздан хурсандман.
- Бугунги баҳс олдидан таркибда ўзгаришлар қилдингиз. Бугун жамоанинг ўйинидан қониқдингизми?
- Албатта, доим қандайдир нюанслар бўлади. Қилишимизни истамаган хатоларимиз бор. Футболчилар ва чизиқлар ўртасидаги боғламлар яхши ишлашини истардик.
- Бугун "Нефтчи" 500-ғалабасини қўлга киритди. Буни кимга бағишлайсиз?
- Биринчи навбатда мухлисларга. Натижаларимиз уларни хафа қилгани рост. Мавсум бошида биздан кўпроқ нарса кутишган эди.
Фикрлар