Витсель ҳам Аҳмедовнинг ортидан “Шанхай СИПГ”га йўл олиши мумкин
Ads

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби хавбеки Аксель Витсель фаолиятини Хитойда давом эттиришга қарор қилди. Footbal Italia нашрининг маълум қилишича 27 ёшли бельгиялик футболчига "Шанхай СИПГ" ва "Тяньцзин Сунцзян" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабарига кўра ушбу трансфер питерликлар учун жуда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Боиси хитойликлар Бельгия терма жамоаси футболчиси учун 20 миллион евро беришга тайёр. Витселнинг ўзига эса йилига 18 миллион евро миқдоридаги 4 йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Витселнинг “Зенит” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ, Аксель учун асосий номзод сифатида Туриннинг “Ювентус” клуби тилга олинаётган эди.