Владимир Козак "Андижон"да!

Яқинда Туркия йиғинини якунлаб қайтиб келган “Андижон” клуби кеча ўз қароргоҳида тўпланди ва навбатдаги машғулотларга киришди.

Про лига фаворити таркибини кучайтиришда давом этяпти. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, таркибга икки нафар янги футболчи қўшилди. Узоқ йиллар “Пахтакор” клубида тўп сурган ва ўтган мавсумни АГМКда ўтказган Владимир Козак “Андижон” жамоасининг машғулотларига қўшилди. Шунингдек, Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида ўйнаган Маликшох Расулов ҳам андижонликлар сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” мавсумдаги дастлабки турни меҳмонда 6 март куни “Зомин” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!