Владимир Козак: Мен пулни эмас, футболни танладим
"Пахтакор" сафидан эркин агент сифатида АГМК клубига кўчиб ўтган Владимир Козак клуб матбуот хизмати учун интервью берди.
"Кўпроқ футбол ўйнашни ва АГМК билан ҳам ўзимни синаб кўришни маъқул кўрдим. Олдимда қатор таклифлар бўлишига қарамасдан, АГМКга ўтишни лозим топдим. Очиғи, мен пулни эмас, балки футболни танладим.
Ўйлайманки, АГМК жамоаси билан ОЧЛга муваффақиятли тўп тепиб, қатор ғалабаларга эришамиз. Бу йўлда янги жамоамга қўлимдан келган барча ёрдамни аямайман. Миржалол Қосимов билан бирга ишлаш менга ёқади. Раҳбарият ва мураббийлар томонидан билдирилган ишончни оқлашга ҳамда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Хуллас, АГМКда айтиладиган шиорга амал қиламиз: Биз Бу Биз! Олға, АГМК", - деди Козак.
Фикрлар