Владимир Путин Ҳабиб Нурмагомедовга қандай ваъда берди?
UFC енгил вазн тоифаси чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдул Азиз Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи борасида сўзлаб берди.
“Мен шуни тасдиқлашим мумкин-ки, Ҳабибнинг отаси сунъий комага олинган. Сўнгги кунларда Ҳабиб Владимир Путин билан доимий алоқада бўлиб турибди. Россия президенти унга отасининг энг яхши тиббий муолажа олиши борасида ваъда берди”,- деди Абдул Азиз.
Маълумки, UFC чемпионининг отаси коронавирус туфайли оғир ҳолатни бошдан кечирмоқда.
Манба: ESPN
Фикрлар