Владислав Цейтлин Бангладеш Премьер-лигасидаги ўйинда ишлайди

Владислав Цейтлин Бангладеш Премьер-лигаси доирасидаги ўйинда ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Владислав Цейтлин Осиё футбол конфедерацияси томонидан Бангладеш Премьер-лигаси доирасида 30 июль куни бўлиб ўтадиган “Шейҳ Жамал” – “Башундара Кингс” учрашувида фаолият олиб борадиган рефери Aломгир Саркернинг ҳаракатларини баҳолаш учун таклиф олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!