Владислав Хан "Севинч" жамоасига қайтди

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” Владислав хан 2023 йилги мавсум сўнгига қадар "Севинч" жамоасини бошқариб борадиган бўлди.
Владислав Хан 2003/2021 йилларда "Севинч" клубида мураббий, бош мураббий ва менежер сифатида фаолият юритган.

Шу давр мобайнида 13 марта Ўзбекистон чемпиони, 10 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, 2 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, мини футбол бўйича 14 марта мамлакат чемпиони, 10 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Пляж (соҳил) футболи бўйича етти марта Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди.

Бир йиллик танаффусдан сўнг жамоа яна Владислав Ханга ишониб топширилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!