Владо Радманович: "Балки эртага иккита ҳимоячи билан ўйнармиз"

Хабарингиз бор, эртага "ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Эрон баҳси  бўлиб ўтади. 

Ушбу беллашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Сречко Катанецнинг ёрдамчиси Владо Радманович ва футболчи Жалолиддин Машарипов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.  

"Ҳаммани бу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Эртага жуда ҳам қийин ва ҳаяжонли ўйин бўлиб ўтади. Биз уларнинг ҳамма кучли ва ожиз томонларини биламиз. Ушбу термага қарши ҳамма ўйинлар қийин бўлган. Биз улар билан 3 марта тўқнаш келдик ва улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Катанец эртага қатнаша олмайди ва унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз. 

Эратага биз биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаймизми, ёки эҳтиёткорлик биринчи планга чиқадими?

Тактик тайёргарлик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу сўнгги машғулотдан сўнг маълум бўлади. Бизда 2-3 та тактика мавжуд. Ҳар хил вариантларимз бор: Масалан эртага 2 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилишимиз ҳам мумкин. Ҳужумда ҳам бошқа вариантларни синаб кўримишиз мумкин. 

Остон Ўруновнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

Остонда ҳаммаси жойида. У машғулотларда ишламоқда. 

Терма жамоамиз ФИФА кунларига ажойиб формада келишди. Нима деб ўйлайсиз, қайчи чизиғимиз мукаммалроқ?

Бизда 20 дан кўп яхши футболчилар мавжуд. Ҳар бир чизиғимизда яхшигина баланс бор. Ҳоҳ ҳимояда, ҳоҳ ҳужумда. Ярим ҳимоямиз ҳам анчагина кучли ҳисобланади. 

Эртанги жамоани сиз бошқарасизми, ёки буни Катанец белгилаб бердими?

Биз Катанец билан доимий алоқада бўлиб турибмиз ва буни у ҳал қилади. Биз уни айтганини бажарамиз. Катанец билан видео алоқа қилдик. Агар нимадир хато кетадиган бўлса, у биз билан алоқага чиқиб буни ўзгартиради. 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Улаш Исломов Адашевич
09/10/2024 15:54
Илохим охири хайрли бўлсин. Энди Андижон жамоаси каби ўйнашса бу Эрон нима бўлибти. Ундан ҳам зўр жамоани ҳам ютамиз.
Кенжаев Мажид
09/10/2024 12:46
Машгулотларни Бунедкорга утказса Максадга мувофик буларди!
0
Жавоб ёзиш

Кенжаев Мажид
09/10/2024 12:39
Хозир футболчиларимиз, нотаниш чужой полега келгандай келишадими эртага! Нахотки шуларни хам уйлашмайди Футбол федерациямиз! Булмаса уйинни ЖАРга кучирсин! ютмокчи булса?
0
Жавоб ёзиш

Кенжаев Мажид
09/10/2024 12:37
Авваламбор, Узбекистон терма жамоасига омад тилайман! Биз бу уйинни ютамиз худо хохласа! Лекин ютиш учун оддий нозик масалаларни хам унитмаслик керак! Бу организаторларга танбех бермокчиман! Нима учун машгулотлар ЖАР стадионида булиб утяпти! Бунедкорда уйнасак, футболчиларимиз Бунедкорни хавосида, манзарасида, геометриясида, хар бир нуктасини ункир чункурини, майсасини олдиндан билиб олса машгулот пайтида, унда уз уйида уйнагандай булади!