"Водий дербилари"да ҳозирча ким устун, "Навбаҳор"ми ёки "Нефтчи"?

"Андижон" ортда қолган турда "Нефтчи" билан дуранг ўйнашга муваффақ бўлди. "Бургутлар" энди ўз майдонида яна бир "Водий дербиси"ни ўтказади, "Навбаҳор" Андижонга ташриф буюради. 

Биз эса ҳозирга қадар "Водий дербилари"да ким яхшироқ натижа қайд этаётганини ушбу каналда ҳисоблаб чиқдик! Унга кўра, натижалар ҳозирча шундай кўринишда: 

"Навбаҳор" - 3 ўйинда 7 очко. (1-даврада Нефтчи билан дуранг, Турон ва Андижон мағлуб этилган. 2-даврада клуб ҳали Водий дербисида қатнашмади). 

"Нефтчи" - 4 ўйинда 6 очко. (2-даврада Андижон билан дуранг. 1-даврада Андижон мағлуб этилган, Турон ва Навбаҳор билан дуранг). 

"Андижон" - 4 ўйинда 4 очко. (2-даврада Нефтчи билан дуранг. 1-даврада Турон мағлуб этилган, Нефтчи ва Навбаҳорга ютқазилган). 

"Турон" - 3 ўйинда 1 очко. (1-даврада Нефтчи билан дуранг, Андижон ва Навбаҳорга ютқазилган. 2-даврада клуб ҳали Водий дербисида қатнашмади). 

 

Шоҳрух Зоиров. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!