Водий клублари учун алоҳида КТС олиб келинди. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" ўйини 8 та камерада эфирга узатилади

Водийдаги спорт ва бошқа соҳа тадбирларини энди КТС (кўчма телевизион станция) орқали трансляция қилинади.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, энди водийдаги учрашувларни 8 та камера орқали ёзиб олинади. Бугун бўладиган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" беллашувини 8 та камерада эфирга узатилади.

Маълумот ўрнида, аввалари Наманган, Андижон ва Фарғонадаги спорт жумладан, футбол ўйинларини 4 ва 6 та камера орқали намойиш этиларди.

1561556967083 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!