Волейбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади

Пойтахтимиз Тошкент шаҳри волейбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақада гуруҳ босқичи баҳслари якунланди. «А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги турда Қозоғистонга қарши баҳс олиб борди.
 
Қизиқарли кечган учрашувда йигитларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олишди. Энди ҳамюртларимиз япониялик волейболчиларга қарши майдонга чиқишади. Ушбу учрашув 26 июль куни соат 17:30 да «Юнусобод спорт мажмуаси»да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!