Волейбол бўйича терма жамоамиз халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашмоқда
Шу кунларда Непалнинг Катманду шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Жанубий ва Марказий Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақада гуруҳ босқич беллашувлари ўз якунига етди, дея маълум қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Эътиборлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз гуруҳдаги барча баҳсда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Мусобақа доирасида дастлаб Бангладеш, кейин Туркманистон ва бугун Афғонистон терма жамоалари 3:0 ҳисобида таслим этилди. Турнир давомида бирорта ҳам партияни бой бермаётган ҳамюртларимиз ярим финал ўйинини Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказишади.
Фикрлар