Волейбол. Хоразмда аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тури якунланди
Ads

Мусобақада 8 та жамоа иштирок этди. Баҳсларда СКУФ, ЖДПИ, «Хоразм», «Янгиқўрғон», «Гулистон ВК», НДПИ, «Бухоро» ҳамда СамДУ жамоалари қатнашди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Биринчи тур якунларига кўра Тошкент вилоятининг СКУФ жамоаси етакчига айланиб олди. Иккинчи ўриндан Нукуснинг НДПИ жамоаси жой олган бўлса, кучли учликка Наманганнинг «Янгиқўрғон» жамоаси якун ясади.

Биринчи турдан сўнг жамоалар тўплаган очколар:

1) CКУФ (Тошкент вилояти) – 12
2) НДПИ (Нукус) – 9
3) «Янгиқўрғон» (Наманган) – 9
4) ЖДПИ (Жиззах) – 6
5) «Хоразм» (Хоразм) – 6
6) «Бухоро» (Бухоро) – 3
7) «Гулистон ВК» (Сирдарё) – 3
8) СамДУ (Самарқанд) – 0.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қўқон шаҳрида эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тури ўтказилган ва унда пойтахтнинг «Ориент» жамоаси етакчилик қилганди.