Волейболчиларимиз халқаро мусобақада кумуш медалга сазовор бўлишди

  • 16 Oct 14:28
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Шри-Ланкадаги "CAVA Menʻs volleyball challange cup Colombo 2023" турниридаги иштирокини якунлади. Йигитларимиз финалда мезбон жамоага қарши баҳс олиб боришди.

Tecno

Қизиқарли учрашувда шри-ланкаликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ҳамюртларимизга кумуш медаллар насиб этди. Аҳамиятли томони, терма жамоамиз аъзоларидан Мирзиёд Муродов “Энг яхши тўп узатувчи”, Азизбек Қўчқоров эса “Энг яхши блокчи” номинацияларида ғолиб бўлишди.

МОҚ матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!