"Вольфсбург" Базурни Германияга келишга базўр кўндирди

"Вольфсбург" клуби расмий сайти жамоа голландиялик 20 ёшли ярим ҳимоячи Рихедли Базурни ўз таркибига қўшиб олди.
 
Германия клубига Голландия терма жамоасини жамоага олиб келиш осон кечгани йўқ. Клуб раҳбарияти футболчини қўлга киритиш учун "Аякс"га 12 миллион евро тўлашга мажбур бўлди.
 
"Аякс"да икки ярим йил тўп суриб, жами 61 учрашувда еттита гол урган Базур немис жамоаси билан 4,5 йиллик шартномага имзо чекди ва январда янги клубига бориб қўшилади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!