Волкановски "Леон Эдвардс – Белал Муҳаммад" жангининг ғолибини прогноз қилди

Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Александр Волкановски  Леон Эдвардс ва Белал Муҳаммад ўртасидаги жангда ким ғолиб бўлишини айтди.

"Бу жуда ҳаяжонли жанг бўлади ва унда Леонинг ғалаба қозонишига ишонаман. Бу йигит кўп қиррали жангчи - у грепплингда ҳам, курашда ҳам ажойиб маҳоратга эга. Бундан ташқари, Эдвардснинг аниқ зарба бериши менга жуда ёқади. У ҳозир яхши формада ва октагонда ҳамма нарсани назорат қилиб, ғалаба қозонади", - дея австралияликнинг сўзларидан иқтибос келтирди Bloody Elbows.

Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафта охирида Эдвардс(22-3-1 N/C) ва Белал(23-3-3 N/C) Манчестерда бўлиб ўтадиган "UFC 304" мусобақасининг асосий тўқнашувида жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!