Волкановски нима учун Махачевга қарши жангга рози бўлганини айтди
Ярим енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Александр Волкановски енгил вазн дивизиони чемпиони Ислам Махачевга қаррши жангга розилик бергани сабабини тушунтирди.
"Катта хавф, катта мукофот деганидир. Ҳа, бу нарсани ақлга сиғдириш қийин. Одамлар: "Агар мағлуб бўлсанг, бошқа ҳеч қачон енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонига яқинлашолмайсан", дейишади. Лекин ман ғалаба қозонсам нима бўлади? Мен ғалаба қозониш ва бутун дунёни ҳайратда қолдириш ниятидаман.
Менинг ўрнимда бошқаси бундай қилолмасди. Аммо менга қийинчилик ёқади ва буни мени фаоллаштиради. Агар ҳаяжонлашсам, хавфли одамга айланиб қоламан", - деди Волкановски.
Маълумот ўрнида, Махачев - Волкановски ўртасидаги жанг 21 октябрь куни бўлиб ўтади ва турнирнинг марказий тўқнашуви ҳисобланади.
Фикрлар