Волкановскининг мураббийи:"Ҳамма нарсани ошкор эта олмайман, лекин..."

  • 29 февраль, 16:12
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Александр Волкановскининг мураббийи Евгений Байрман шогирдини зудлик билан Ильяга қарши реванш ўтказишини хоҳламоқда.

ʼʼҲаммасини ошкор эта олмайман, лекин Алекс реванш жангига лойиқ эканлиги аниқ. У чемпион бўлиш учун ҳамма нарсани қилди. Узоқ вақт камарни ўзида ушлаб қолди, жароҳатларга қарши курашди, қисқа вақтда жанглар ўтказди, - деди Байрман Combot TV You Tube каналига берга интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Алекс "UFC 298" мусобақасида Илья Топурияга 2- раундда нокаут эвазига мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!