Войнески: "Ҳар бир футболчи бу баҳс ютиш зарур бўлган учрашув эканини тушуниб турибди"
Хабарингиз бор, эртага "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда "Сепахон"га қарши майдонга тушади. Бугун ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Славче Войнески ва ҳужумчи Оливер Шаркич иштирок этди.
"Барча жамоалар учун қийин ўйинлар бўлиб ўтади. Биринчи баҳс ҳужумкор ва қизиқарли кечганди. Рақибимиз кучли, биз эртага фақат ютуқ учун майдонга чиқамиз.
Хатоларимизни биламиз. Улар устида ишлашга интиляпмиз. Ҳар бир ўйин бошқа сценарийда кечди. Эртага қандай ўйнашимизни беллашувда кўриб оламиз.
Черан жароҳат туфайли сафдан чиққан. Унинг сафга қайтиши учун барча ҳаракат қилинмоқда. Ҳар бир футболчи бу баҳс ютиш зарур бўлган учрашув эканини тушуниб турибди. Ҳар бир ўйинчи бунга тайёр", - деди мураббий.
Фикрлар