Возинья ва Ямаль Жаҳон чемпионатлари тарихига кирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг Испания ва Кабо-Верде ўртасидаги баҳси (0:0) нафақат сенсацион натижа, балки тарихий рекорд билан ҳам ёдда қолди.

Ушбу учрашувда Кабо-Верде дарвозабони Возинья ҳамда Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль майдонга тушди. Улар ўртасидаги ёш фарқи 21 йил ва 45 кунни ташкил қилди. Бу эса Жаҳон чемпионатлари тарихида бир ўйинда илк бор иштирок этган футболчилар орасидаги энг катта кўрсаткич сифатида қайд этилди.

40 ёшли Возинья Испанияга қарши баҳсда бир нечта муҳим сейвларни амалга ошириб, жамоасига тарихий дурангни тақдим этди. 18 ёшли Ламин Ямаль эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, Испания ҳужумларини кучайтиришга ҳаракат қилди, аммо гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.

Аввалги рекорд 2010 йилги Жаҳон чемпионатида қайд этилган бўлиб, Англия дарвозабони Дэвид Жеймс ва Жазоир ярим ҳимоячиси Рияд Будебуз ўртасидаги ёш фарқи 19 йилни ташкил қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!