"Вулверхэмптон" икки нафар жанубий америкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди

"Вулверхэмптон" бугун Лотин Америкаси футболчиларининг иккита трансферини эълон қилди.

Аввалига Премьер-лига клуби "Либертад" ҳужумчиси Энсо Гонсалесни сотиб олганини, кейин "Жирона" ҳимоячиси Сантяго Буэнони трансфер қилганини эълон қилди.

BBC хабарига кўра, 18 ёшли парагвайлик "бўрилар"га 10 миллион фунт (деярли 12 миллион евро), уругвайлик 24 ёшли футболчи 8,5 миллион фунт (10 миллион евро)га тушган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!