«Вулверхэмптон» мексикалик ҳужумчини қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мексика терма жамоаси собиқ форварди Рауль Хименес яна Туманли Альбионга йўл олди. 35 ёшли ҳужумчи «Вулверхэмптон» билан янги шартнома имзолади.

 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, келишув икки йилга мўлжалланган бўлиб, яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ҳам назарда тутади.

 

Рауль Хименес учун «Вулверхэмптон» янги жамоа эмас. У 2018–2023 йиллар оралиғида «бўрилар» шарафини ҳимоя қилган, жами 166 учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 57 марта ишғол этган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунига кўра Англия премьер-лигасида «Вулверхэмптон» 20 очко жамғариб, турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллади. Шу боис клуб келаси мавсумни Чемпионшип дивизионида бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!