“Вулверхэмптон”га Винисиус керак

Англиянинг “Вулверхэмптон” жамоаси “Бенфика” клуби ҳужумчиси Карлос Винисиус трансферини шу ёздаёқ ҳал қилмоқчи.

“Бўрилар” мураббийи Нуну Эшпириту Санту уни жамоа форварди Рауль Хименесга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шунингдек, агар Хименесга бошқа клублардан манфаатли таклиф чиқса, уни қўйиб юборишлари ҳам мумкин.

Бразилиялик Винисиус ушбу мавсум “Бенфика”сафида барча мусобақалар доирасида ўз ҳисобига 19 гол ва 5 та ассист ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!