ВХЛ. 18-сонияда ҳисобни очган "Ҳумо" якунда мағлуб бўлди

CHERY AUTO

"Ҳумо-Арена" муз саройида кечган беллашувнинг 18-сониясидаёқ мезбонлар Павел Здуновнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни очишга эришдилар. Иккинчи даврнинг экваторида эса Егор Чугуев мувозанатни тиклади. Учрашув якунланишига 7 дақиқа қолганида ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Денис Сандер Роман Смирягин дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба келтирган шайбани киритишга эришди.

Tecno

Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари мавсумдаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа ўзининг келгуси ўйинини 5 октябрь куни Ханти-Мансийскнинг "Югра"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!