ВХЛ. "Ҳумо" қаторасига учинчи учрашувда мағлуб бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Самарада маҳаллий ЦСК ВВС клубига қарши баҳс олиб борди ва 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. "Қанотлилар" сафида шайбаларни Иван Яценко ва Артём Ворошилолар киритишди.

Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари қаторасига учинчи беллашувда ҳам мағлуб бўлишди. Бундан олдин улар "Лада" ва "Дизел"га имкониятни бой берган эдилар.

Маълумот учун, "Ҳумо" ўзининг навбатдаги баҳсини 15 ноябрда "ОРЖИ" жамоасига қарши ўтказади. 

26:08 - (0:1) Иван Яценко (Арсений Ерохин) сон жиҳатдан устунликда киритилган гол

39:32 - (1:1) Арсен Хисамутдинов (Радель Фазлеев, Евгений Количев)

41:50 - (2:1) Алексей Волгин (Евгений Количев, Александр Степаненко)

44:42 - (2:2) Артём Ворошило (Павел Синявский, Сергей Ильин)

50:09 - (3:2) Булат Набиуллин (Алексей Волгин)

52:07 - (4:2) Арсен Хисамутдинов (буллит)

59:58 - (5:2) Арсен Хисамутдинов (Алексей Пузанов) бўш дарвозага

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!