ВХЛ. "Ҳумо" Хитой клубини йирик ҳисобда мағлуб этди ва...
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Хитойнинг "ОЭРЖИ" клубини қабул қилди ва 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Семён Валуйский, Игорь Мережко, Михаил Анисин, Евгений Григоренко ҳамда Артем Воронинлар томонидан киритилган шайбаларга меҳмонлар сафида Роберт Ши ва Хуан Пэнлар жавоб қайтарди холос.
Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари ўзларининг 3 та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам беришди. Маълумот учун, тошкенликлар ўзларининг навбатдаги баҳсини 17 ноябр куни Хитойнинг "КРС-БСУ" жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур беллашув пойтахтимиздаги "Ҳумо-Арена" муз саройида соат 17:00 да старт олади.
Фикрлар