"ВХЛ қўрқинчли тарзда коррупцияга ботган" – Россия U-20 термаси устози

Россия ёшлар (U-20) терма жамоаси бош мураббийи Игорь Ларионов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Канададан (3:4) учралган мағлубиятдан сўнг мамлакатда хоккей ривожи борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз мамлакатимиз учун кучли жамоалар шакллартишимиз керак. Бизда МХЛ (Ёшлар хоккей лигаси) қўрқинчли коррупцияга ботган, ВХЛ (Олий хоккей лигаси) ҳам қўрқинчли тарзда коррупцияга ботган. КХЛ (Минтақавий хоккей лигаси) эса қарияларнинг ҳисобига кучли бўлиб турибди.

Спорт барча ерда ёшармоқда. Биз бу йигитларни йўқотиб қўйишимиз керак эмас", - деди Ларионов.

Маълумот учун, ВХЛда Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ҳам иштирок этиб келади ва "қанотлилар" биринчи конференцияда 46 очко жамғарган ҳолда жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!