WBA февраль ойи учун янги рейтингини эълон қилди.

Мазкур рейтингга кўра, навбатдаги ғалабасига эришган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) бир поғона кўтарилишга эришди ва 2-ўриндан жой олди.
Яна бир эътиборли воқейлик Рустам Тўлаганов (3-0, 1 КО) нинг ҳам ушбу рейтингда пайдо бўлишидир. У 15-поғонада қайд этилган.

Қолган вакилларимиз эса аввалги ойдаги ўз ўринларини сақлаб қолишган. Жумладан, Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) вазн тоифасидаги чемпион сифатида эътироф этилган бўлса, Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) олтинчи, Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) 7-поғонани банд этишган. Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) эса 15-ўринда қайд қилинган.

Рейтингда бошқа ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари ўрин олмаган

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)