WBAнинг июль ойи учун янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар қайси ўринларни банд этди?
Мазкур рейтингдан бир қатор ҳамюрларимиз ўрин олган. Жумладан, супер ўрта вазнда (76 кг) Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги 14-поғонадан 15-ўринга пастлади.
Супер енгил вазнда (63.5кг) ўзгариш бўлмади. Шоҳжаҳон Эргашев 7-ўринда, Шаҳрам Ғиёсов эса 6-ўринда қайд этилган.
Супер ярим ўрта(69 кг) вазнда Исроил Мадримов 2-ўрини сақлаб қолган.
Унинг бўлажак рақиби Эрик Уокер ўтган ойдаги рейтингда "топ 15"да ҳам йўқ эди. Aммо июль ойи учун рейтингда 6-ўринда пайдо бўлди. Энди, регламент бўйича ҳам уларнинг жанги вақтинчалик чемпионлик камари учун расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Ярим оғир вазнда (79 кг) ҳамюртимиз Рустам Тўлаганов ўтган ойдаги каби 15-поғонада қайд этилган бўлса, Муроджон Aҳмадалиев ўз вазнида WBA ва IBF чемпиони сифатида қайд этилган.
Рейтингда бошқа ўзгаришлар содир бўлмаган.
Фикрлар