WBAнинг июнь ойи учун янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар қайси ўринларда қайд этилди?
WBA июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингдан бир қатор ўзбекистонлик боксчилар ҳам қайд этилган. Уларнинг ўринларида ўзгаришлар ҳам йўқ эмас.
Жумладан, супер енгил вазнда ўз жангларини ўтказадиган, Шоҳжаҳон Эргашев 6-ўриндан бир поғона пастлаган бўлса, аксинча, Шаҳрам Ғиёсов бир поғона кўтарилиб, 6-ўринга чиққан. Яъни, боксчиларимиз ўзаро жой алмашишган.
Супер ярим ўрта (69 кг) да Исроил Мадримов 2-ўрини сақлаб қолган. Ярим оғир вазндаги (79кг) ҳамюртимиз Рустам Тўлаганов ҳам ўтган ойдаги каби 15- поғонадан ўрин олган. Яна бир юртдошимиз Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазнда 14-ўринни сақлаб қолган бўлса, табиийки, Муроджон Aҳмадалиев ўз вазнида WBA ва IBF чемпиони сифатида қайд этилган.
Фикрлар