"WBC Asia" камарини қўлга киритган Абдуҳамид Ҳакимов жангдан кейин нималар деди?
Тошкент шаҳрида профессионал бокс бўйича "WBC Asia" камари учун чемпионлик жанги бўлиб ўтказилди. Асосий жангда рингга чиққан ҳамюртимиз Абдуҳамид Ҳакимов грузиялик Левани Лухуташвилини техник нокаутга учратди.
Боксчимиз SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Ҳиссиётларим жуда аъло даражада. 6-жангимда ғалаба қозондим ва Худо хоҳласа, кейингиларида ҳам фақат ютишни ният қилганман. Албатта, чемпион бўлишдан кўра, уни ҳимоя қилиш қийинроқ. Буни биламан ва уни ўзимда олиб қолиш учун ҳаракат қиламан".
Фикрлар