WBC чемпиони Девин Хэйнининг рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Енгил вазн тоифасида (61,2 кг)  америкалик WBC чемпиони Девин Хэйни (24-0, 15 КО) ҳимоя жангида рингга кўтарилади.

Унинг рақиби кубалик Юриоркис Гамбоа (30-3, 18 КО) бўлади. Жанг АҚШнинг Флорида штатида 7 ноябрь куни ташкил қилинади. Хэйни сўнгги жангини 2019 йил 9 ноябрда доминиканлик Альфредо Сантягога қарши ўтказиб, ғалабага эришган бўлса, Гамбоа 2019 йил 28 декабрда мазкур вазннинг етакчиларидан бири Жервонта Девисга техник нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйганди.

Маълумот учун, 17 октябрь куни ушбу вазн тоифасида энг нуфузли WBC "Франсчисе", WBА, WBО Супер ва IBF камарлари учун Василий Ломаченко ҳамда Теофимо Лопес рингга кўтарилади.

хейни

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)