WBC чемпиони собиқ 3 вазн "қирол"ига қарши рингга кўтарилади
Енгил вазн тоифасида (61 кг) WBC чемпиони америкалик Девин Хэйни ва собиқ 3 вазн чемпиони ҳисобланган Хорхе Линерес 15 май куни "Matchroom" компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида жанг олиб борадиган бўлдилар. Бу ҳақда "Golden Boy" президенти Эрик Гомес "BoxingScene" нашрига ҳабар берган.
22 ёшли Хэйни (25-0, 15 КО) 2019 йил cентябрь ойида россиялик Заур Абдулаев устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлган эди. Ушбу йўналишда чемпион бўлган Василий Ломаченко «Franchise» (даҳлсиз) чемпион деб эълон қилингач, камар Хэйнига ўтган эди.
35 ёшли венесуэллалик Линерес (47-5, 29 КО) эса фаолияти давомида ярим енгил, биринчи енгил ва енгил вазнда чемпионликни қўлга киритган. Ўз камарини Василий Ломаченкога бой бергач, 2020 йилда у биргина Карлос Моралесга қарши жанг ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Фикрлар