Асосий мазмунга ўтиш

WBC Райан Гарсияни жазоламоқчими?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Маурисио Сулаймон бу борада баёнот берди.

WBC президенти Маурисио Сулаймон ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот допинг-тестдан ўта олмаган Райан Гарсияни жазолашни режалаштиряптими, деган саволга жавоб берди.

 "Биз уни мутлақо жазоламоқчи эмасмиз. Биз Райанга ёрдам бермоқчимиз, у инсон, у азоб чекмоқда, қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Бу бокс билан боғлиқ муаммо эмас, Райанга ҳозир зудлик билан ёрдам ва эътибор керак. Чемпион, биз шу йердамиз. Биз сен билан”, – деб ёзди Сулаймон ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия(25-1, 20 KO) ҳакамнинг қарори билан Хейни(31-1, 15 KO)ни мағлуб этган, аммо кеча жанг натижаси бекор бўлиб, Райаннинг ўзи эса бир йилга дисквалификация қилинган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ