"World Boxing" ташкилоти кубоги. Илк кунда 2 нафар боксчимиз мусобақани тарк этди, бир нафари эса кейинги босқичга йўл олди
Гуиянг шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олди
Хитойнинг Гуиянг шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олди ва терма жамоамиздан биринчи бўлиб, -80 кгдаги вакиламиз Рухшона Парпиева рингга кўтарилди. У франциялик Давина Мишелга қарши баҳс юритди ва афсуски 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
-54 кг вазн тоифасида Азиза Ёқубова ҳиндистонлик Поонам билан курша олиб борди. Биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилган Ёқубова қолган 2 раундда имкониятни бой бериб қўйди. Якуний ҳисоб 0:5 кўриниш олди.
Жаҳон кубогининг бугунги кун дастуридан ўрин олган, сўнги вакилимиз Арман Маханов иштирокидаги жанг ҳам ўз якунига етди. У болгариялик Кирил Георгиевга қарши рингга кўтарилди. Бутун жанг мобайнида катта устунликка эришган Маханов 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)