WSB: Исроил Мадримов ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилди

  • 4 апреля, 2017, 15:26
  • 2
  • Бокс
CHERY AUTO


Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумидан ўрин олган навбатдаги беллашувларга мезбонлик қилди. Унга “Uzbek Tigers” жамоаси “Astana Arlans” боксчиларига қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида зафар қучишди.

Tecno

Шундан сўнг анъанага кўра, WSB ўзининг расмий твиттер саҳифасида ҳафтанинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказди.

Сўровнома якунларига кўра, ҳамюртимиз Исроил Мадримов (75 кг) жами овозларнинг 76% жамғариб, ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилди. Кучли учликда шунингдек, “Colombia Heroicos” аъзоси Де Лос Сантос Нунез (18%) ва “Cuba Domadores” вакили Эстрада Игласиас 6% ўрин олган.

Isroil_Madrimov

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” аъзоларидан аввалроқ Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов ҳам ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию