Хаби Алонсо: "Бу йилги энг мукаммал ўйинимиз бўлди"

CHERY AUTO

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган "Атлетик"ка қарши ўйин (3:0)дан мамнун эканини билдирди.

Tecno

Ўйин ҳақида
"Бу муҳим ўйин эди. Биз (дуранглар) сериясини тўхтатмоқчи эдик. Ўйинга керакли тайёргарлик ва хотиржамлик билан етиб келдик. Жамоа жуда яхлит ўйин намойиш қилди. Бу шу мавсумдаги энг мукаммал ўйинимиз бўлди, айниқса бундай талабчан стадионда. Энди шу руҳда давом этишимиз керак".

Мбаппе голлари ва жамоа кайфияти ҳақида
"Килиан аъло ҳолатда, жуда ҳаракатчан ва Винисиус билан ўзаро тушуниш аъло даражада. Жамоа биринчи дақиқаларданоқ ғалаба учун майдонга тушди. Уйдан ташқаридаги ўйинларда яна ғалабага қайтиш жуда муҳим эди. Якшанба куни яна ўз майдонимизда ўйнаймиз".

Куртуа сэйвлари ҳақида
"Унинг ҳал қилувчи сэйвлар қилиши ажабланарли эмас. У бизга устунликни сақлаб қолиш ва ўйинни назорат қилишда ёрдам берди".

Арда Гюлер ҳақида
"Албатта, у Жуд Беллингем билан бирга майдонда бўла олади. У кетма-кет учта ўйинда иштирок этди, биз эса ҳар уч кунда ўйнаймиз. Қарор бугунги ўйин манфаатидан келиб чиқиб қабул қилинди".

"Олимпиакос"дан кейинги мулоқотлар ҳақида
"Бугун — энг муҳими. Жамоанинг ўйини, жамоавий даража, ўйинни қандай назорат қилганимиз — ҳаммаси жуда барқарор бўлди. "Жирона" билан дурангдан кейин бу муҳим белги эди. Энди барча эътиборимизни "Сельта"га қаратамиз. Жадвал шунчалик зички, бошқа нарсани ўйлашга вақтимиз ҳам йўқ", — деди Алонсо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!